Тинчлик тотувлик-олий қадрият

            Коллеж мажлислар залида Янгиер шахар бош имом хатиби Я.Абдужабборов, Янгиер шахар хокимлиги бош мутахасиси Д.Хусанов, ЁИ шахар кенгаши раиси А.Алиев, Махалла кенгашимутахасиси М.Умарқулова, маърифат махалласи ХҚ билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустахкамлаш бош мутахасиси Г.Маматқулова, Янгиер шахар ИИБ ходимлари М.Алимқулов, А.Бегназаров, З.Эрназаров ТИҚКБ катта тезкор вакили капитан Ғ. Кўчимовколлеж ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокида «Тинчлик тотувлик-олий қадрият» мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни коллежнинг Маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор  ўринбосари М.М.Пармонов очиб, йиғилиш катнашчиларини кун тартибидаги масалалар билан таништириб ўтди ва ўз сўзида Жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳасида амалга оширилаётган тадбирлар, авваламбор ҳар бир фуқаро учун нормал яшаш шароитларини яратишга, давлат хавфсизлигини таъминлаш ва муҳофаза қилиш, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилганлиги шубҳасиздир. Шунингдек, мамлакатимизда ёшларга оид қатор дастурлар қабул қилинган. Уларнинг асосий мақсади — баркамол авлодни тарбиялаш ва келажақда давлатимизни янгича фикрлайдиган, интилувчан ёшлар орқали ривожлантиришдан иборатлиги бунинг учун Ёшлар билан ишлаш алоҳида эътиборни талаб қилади деб сўзни Янгиер шахар бош имом хатиби Я.Абдужабборовга берди. Шахар бош имом хатиби ўз сўзида Маълумки, экстремистик кучларнинг асосий мақсади инсониятни қўрқитиш, динни ниқоб қилиб олиб фаолият юритиш орқали ўз қабиҳ мақсадига эришишдан иборат. Уларнинг ақидаси бўйича халқни исломга ва бошқа динларга киритишнинг осон йўли жангу жадал, уруш, террор ва ҳарбий тўқнашувлар, деб ҳисобланади.
Аслида, дастлаб терроризм ва экстремизмнинг бирон динга алоқаси ҳам бўлмаган. Шу сабабли экстремистлар, террористлар бирон динни “ҳимоя” қилмайди ва бирор дин ҳомийси ҳам эмас. Улар бор-йўғи жаҳон аҳли ва жамоатчилигига хавф солаётган бузғунчи ва қотиллар тўдасидир. Шу туфайли уларга қарши халқаро майдонда кескин кураш олиб бориш ҳозирги даврнинг долзарб вазифалари, десак хато бўлмайди.
Тарихдан маълум, ғулув катта фожиаларга сабаб бўлган. Ҳозирда ғулувга кетганлар ҳам мусулмонларни куфрда айблаган хаворижлар тоифасига ўхшаб кетмоқда. Мусулмонларни мазкур такфир билан айблаш мусулмон жамиятларида яқинда пайдо бўлган ҳолат эмас. Бундай аянчли амалиёт Ҳазрат Али (р.а.) даврларининг сўнгида юзага келган хорижийлар фаолиятида авжига чиққан эди. Бу тоифа вакиллари инсонлар ўртасида фитна келиб чиқишига сабаб бўлувчи турли саволлар билан мусулмонларга мурожаат этар, ўзлари учун мақбул жавобни бермаганларни «кофир» дея эълон қилишарди.
Шунингдек, улар гуноҳ содир этган ёки диний амалларни бажаришда камчиликларга йўл қўйган мусулмонни куфрда айблаб, унинг қонини ҳалол, яъни ўлдиришни мубоҳ санашган эди. Хавориж ёки хорижий номи айни шу бузғунчи оқимга нисбатан айтилса-да, кўплаб дин уламолари бугунги кундаги илми оз бўлса-да ўзини доно санаб, ўзидан бошқа мусулмоннинг имонига шубҳа билан қарайдиган айрим тоифаларни ҳам «замонамиз хорижийлари», деб атамоқдалар.
Гўёки барча мусулмонлар ҳозир қуролли тўқнашувлар кетаётган мамлакатларга “ҳижрат” қилишлари ва қўлида қурол билан “жиҳод” қилишлари фарз эмиш. Бундай сохта даъволарнинг пуч эканини тасдиқлаш ва аҳолини хусусан, ёшларни улардан асраш мақсадида ушбу тушунчаларга изоҳ бериб ўтсак.
“Ҳижрат” сўзи луғатда бирор нарсадан ажраш, шариатда эса, Муҳаммад пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васалам)нинг Маккани тарк этиб, Мадинага кўчиб ўтишларидир. Аммо бузғунчи оқимлар етакчилари тинч давлатда яшаб келаётган ёшларни хориждаги жангариларнинг лагерларига жўнатиб, “ҳижрат қилмаган диндан чиқади, ҳижрат учун мусулмонга ота-онанинг рухсати шарт эмас”, каби сохта  иддаолар билан алдамоқда.
Бузғунчи кучлар бугунги кунда “Odnoklassniki”, “Facebook”, “Vkontakte”, “Мой мир”, “Twitter” каби­лардан фойдаланишади. Шунингдек, ижтимоий тармоқлар интернетга кирувчиларнинг ўзаро мулоқот қилиш ва маълумот алмашишлари учун жуда қулай воситадир.
Бу кучлар таассубга берилган шахсларни дунёнинг нотинчлик ҳукм сураётган ва ўзлари қўним топган минтақаларига жамлаш ва шу орқали режалаштирилган геосиёсий мақсадларни амалга оширишга интилишяпти. Хусусан, улар илм ва маърифатдан йироқ жоҳил ёшларни Ислом диёри бўлган, азон айтиладиган, жума ва ҳайит намозлари ўқиладиган, хуллас, Исломнинг беш аркони эмин-эркин адо этиладиган, мусулмонлар тинчлик-хотиржамликда ҳаёт кечираётган Ватанни тарк этишга тарғиб қилмоқдалар.
Минг афсуслар бўлсинки, охирги пайтларда баъзи ёшу қарилар ўзларининг муқаддас Ислом динларини қўйиб, бошқа динга ўтиб кетиш ҳоллари кузатилмоқда. Бу ҳолга чек қўйилмас экан, миллат барқарорлигига таҳдид солиниши турган гап!
Кун тартибидаги масала юзасидан Янгиер шахар ИИБ профилактик инспектори М.Алимқулов ўз сўзида
Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш – бутун жамиятнинг вази­фаси.­ Тадқи­қотлар аксарият жиноятчиларнинг шахси дастлаб тарбиясизлик оқибатида шаклланишини кўрсатмоқда. Тарбияси оғир ўсмир – ахлоқан тузатиш ва қайта тарбиялашга муҳтож бўлган шахсдир. Уни ахлоқан тузатиш ва тарбиялаш жиноятчига айланишининг олдини­ олиш, шунинг­дек, жамият билан нормал алоқаларини тиклаш, унда фаол ҳаётий позицияни шакл­лантириш мақсадида амалга оширилади.­
Агар жиноятларни профилактика қилишнинг ихтисослашмаган субъектлари зарарли таъсир манбаларини бартараф этиш чораларини ўз вақтида кўрмасалар, тарбияси оғир ўсмирлар­ педагогик ва ижтимоий беқарорликнинг навбатдаги босқичига ўтадилар. Дастлабки ҳуқуқ­бузарликларнинг жазосизлиги қонун талабларига беписандлик, атрофдагилар фикри билан ҳисоблашмаслик одатини ривожлантиради.
Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги муҳим муаммолардан бири шундан иборат­ки, улар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоат­ ташкилотларининг профилактик таъсири доирасига асосан ҳуқуқбузарлик со­дир эт­ганидан кейин тушади­лар. Ёшларнинг ғайриижтимоий мойиллигини дастлабки бос­қичда профилактика қилишга нисбатан юзаки ёндашиш ҳоллари ҳам учраб туради. Ўзи­га хос профилактика чо­раларидан бири ҳуқуқбузарлик содир этаётган ёшларнинг ота-оналарини (ҳомий ёки васийларини) ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар содир­ этилишига йўл қўймаслик юза­сидан расман огоҳланти­ришдир.
Ёшлар ўртасида профилактик чораларни амалга оши­ришда шахснинг ёши ва бошқа хусусиятлари инобатга олиниши лозим. Жиноят­ларнинг сабабларини аниқлаш нафақат жамоатчилик ёрдамига, балки зарур ҳолларда турли соҳаларнинг тажрибали мутахассислари ёрдамига таянишни ҳам тақозо этади.
Юқоридаги ҳолатлар жа­миятда ота-оналарнинг роли­ни ошириш билан бирга ёш­ларимизнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий қарашларини юксалтиришга ҳамда қонунга итоаткорлик хулқи­ни шакллантиришга қаратил­ган тарбиявий ва ташкилий хусусиятга эга бўлган кескин­ чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда фуқароларнинг иштирокини таъминловчи қонун нормаларини шакллантириш заруратини кўрсатади деб ўз сўзини якунлади.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан Янгиер шахар ИИБ ходимлари А.Бегназаров, З.Эрназаров ТИҚКБ катта тезкор вакили капитан Ғ.  Кўчимов лар хам ўз фикр-мулохазаларини билдириб ўтишди.
Янгиер шахар Ёшлар иттифоқи кенгаши раиси А.Алиев Мамлакатимизда жиноятчилик ва уни келтириб чиқарувчи шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Бу йўналишда ёшларнинг ҳуқуқбузарлик йўлига ўтишларининг олдини олишга катта эътибор қаратилаяпти.
Тадқиқотлар натижасида ёшлар ҳуқуқбузарликларининг олдини олишнинг ташкилий ва ҳуқуқий чораларини белгилаш ва ҳал этишда бир қатор муаммолар мавжудлиги аниқланди. Ота-оналар томонидан фарзандларининг олий таълим муас­сасаларида таълим олишини педагогик назорат қилиш даражаси жуда сустлиги; қиш­лоқ жойларда таълим муассасаларининг етарли эмаслиги; ёшлар (18-30 ёш) билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларининг масъуллик даражасини белгиловчи ва уларга мажбурият юкловчи қонун нормаларининг ягона тизими мавжуд эмаслиги шулар жумласидандир деб Президентимиз томонидан таълим жараёнидаги ислохатлар хақида тўхталиб ўтди.
Янгиер шахар хокимлиги бош мутахасиси Д.Хусанов, Махалла кенгаши мутахасиси М.Умарқулова, маърифат махалласи ХҚ билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустахкамлаш бош мутахасиси Г.Маматқуловалар хам кун тартибидаги масала юзасидан тўхталиб, “Тинчлик, тотувлик-олий қадрият” эканлиги хозирги кунда жахонда бўлаётган турли ходисалар хақида алохида тўхталиб ўтишди. Йиғилиш сўнггида йиғилиш иштирокчиларига Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва хуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган “Икки тақдир” фильми намойиши қилинди.

Print Friendly, PDF & Email