FAN VA AMALIYOT

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил  24 октябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этилиши       

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 24 октябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги 868-сонли қарори 6-бандида ўқув ишлаб чиқариш мажмуалари худудий хокимликлар томонидан ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларида ташкил этилиши белгиланган бўлиб, Янгиер қурилиш ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқув ишлаб чиқариш мажмуасида худуддагиЯнгиер шаҳридаги ХТБ тассарруфидаги 11 та умумий ўрта таълим мактабларининг 134 нафар 11-синф ўқувчиларига 4 та йўналишда (шиномантаж, тикувчилик, компьютер оператори, бухгалтер) ўқув машғулотлари ташкил этилиши белгиланган.
Шунингдек 360 нафар 10-синф ўқувчиларига 7 та йўналишда (бухгалтер, компьютер оператори, компьютер ва дастурий таъминот, тикувчилик, шиномантаж, сантехник, чилангар) ўқув машғулотлари ташкил этилиши режалаштирилган.
Коллежда ўқув ишлаб чиқариш мажмуасида ташкил этилаётган Тикувчилик йўналишида 4 та синф хонаси мавжуд бўлиб, шундан 1 та тикувчилик хонаси тикув машиналари билан жихозланган.
-Компьютер оператори, компьютер ва дастурий таъминот йўналишлари бўйича 5 ўқув хонаси жихозланган бўлиб, шундан 1 та хона камьютерлар билан тўлиқ жихозланган.
-Бухгалтерия йўналиши бўйича 3 та ўқув хонаси жихозланган.
-Сантехника йўналиши бўйича ўқув биносида 2 ўқув хонаси ва коллеж ўқув устахонасида 2 та амалиёт майдонлари мавжуд.
-Чилангарлик йўналиши бўйича коллеж ўқув устахонасида 2 та амалиёт майдонлари мавжуд.
-Шина монтаж йўналиши бўйича ўқув биносида 2 ўқув хонаси ва коллеж ўқув устахонасида 1 та амалиёт майдони мавжуд.

Print Friendly, PDF & Email